Арипов Олмаотада Қозоғистон Бош вазири билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Евросиё ҳукуматлараро кенгаши ва рақамли форумда иштирок этиш учун Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига борди. Бу ҳақда ҳукумат порталида маълум қилинди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда унинг қозоғистонлик мавқедоши Алихан Смаилов раислигида икки мамлакат ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Билдирилишича, суҳбат давомида мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари дўстлик, яхши қўшничилик ҳамда ўзаро ҳурмат руҳида жадал ривожланаётгани таъкидланган.

Хусусан, ўтган 7 йилда товар айирбошлаш ҳажми 2 баробар ошгани айтилган.

“Иқтисодиётнинг турли тармоқларида муҳим қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Транспорт ҳамда энергетика соҳасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди. Минтақалараро ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорлик янада кенгайяпти”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон Абдулла Арипов Алихан Смаилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг