Қозоғистонликлардан Украинани тарк этиш сўралди

Олам

image

Қозоғистоннинг Украинадаги элчихонаси “ўсиб бораётган кескинлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан” қозоғистонликларга мамлакатни тарк этишни тавсия қилди. Бу ҳақда дипломатик миссия баёнот берди.

Элчихона хабар қилишича, қозоғистонликлар Украинани тарк этиш учун Польша ёки Молдова орқали қуруқликдаги йўллардан, кейин эса тижорат рейсларидан фойдаланишлари мумкин.

“Польша орқали кетаётганда Қозоғистон фуқаролари Шенген визасига эга бўлиши керак. Молдовага кириш учун виза керак эмас”, деб эслатди дипломатик миссияга.

Шунингдек, элчихона ҳаво ҳужуми ҳақидаги огоҳлантиришни эътиборсиз қолдирмаслик ва зудлик билан бошпана олишга, шахсий хавфсизлик чораларига риоя қилишга ва расмий идораларнинг тавсияларига амал қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига Россияга саёҳат қилишдан вақтинча воз кечишни тавсия қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made