Қозоғистондан Ўзбекистонга кириб келган фуқарода коронавирус аниқланди

Жамият

image

23 май соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 тага ортиб, 3115 нафарни ташкил қилмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасидан ва 1 нафар Қозоғистондан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди.Жумладан, карантинда бўлганларнинг 22 нафари чет элдан келган, 3 нафари эса касалликни беморлар билан мулоқот орқали юқтирган. 

Айни пайтда Ўзбекистонда 2532 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 544 нафар беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

309

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг