Ҳарбий қисмдаги портлашдан сўнг, Мудофаа вазири истеъфога чиқишини маълум қилди
Олам
−
27 Август 2021
13706Хабарингиз бор, кеча, 26 август куни Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Байзоқ туманида жойлашган ҳарбий қисмда портлаш содир бўлган эди.
Ушбу воқеадан сўнг, мамлакат Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ёзмоқда.
Қайд этилишича, вазир истеъфога чиқишга тайёр, фақат Қозоғистон раҳбари қарор қабул қилса бўлди.
Мудофаа вазирининг таъкидлашича, биринчи навбатда, у портлаш оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилиши лозим. Сўнгра у мамлакат раҳбарининг қарори билангина лавозимини тарк этади.
Маълумот ўрнида, Нурлан Ермекбаев 2018 йил август ойида Қозоғистон Мудофаа вазири этиб тайинланган.
LiveБарчаси