Қозоғистондаги нефть базасида портлаш содир бўлди

Олам

image

Бугун, 25 январь куни Қозоғистоннинг Жезқазғон шаҳридаги нефть базасида портлаш содир бўлди ва бунинг ортидан ёнғин чиқди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, портлаш оқибатида тўрт киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Уларнинг аҳволи ошкор этилмаган.

Маълумотларга кўра, дастлаб база ҳудудида жойлашган учта махсус машина ёниб кетган. Ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар газ-ҳаво аралашмаси портлаб кетган, шундан сўнг ёнғин 100 квадрат метр майдонга ёйилган. Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчириш вақтида оловнинг атрофдаги ёнилғи бакларига тарқалишининг олдини олишга муваффақ бўлган. Қайд этилишича, аланга ўчирилган, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳрида жойлашган футбол стадиони бутунлай ёниб кетганди. Ёнғин 500 болага мўлжалланган ушбу спорт иншоотининг гаражидан бошланган ва сўнгра олов стадионга ўтган. Иккита трактор ва “Газель” русумли автомашина ҳам жиҳозлар билан бирга ёниб кул бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон нефть портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг