Қозоғистонда бутун бошли футбол стадиони ёниб кул бўлди (видео)
Олам
−
16 Январь
3546Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳрида жойлашган футбол стадиони бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
Ёнғин 500 болага мўлжалланган ушбу спорт иншоотининг гаражидан бошланган ва олов сўнгра стадионга ўтган. Хизмат машиналари ва футбол мактаби ходимининг битта машинаси ёниб кетган. Иккита трактор ва “Газель” русумли автомашина ҳам жиҳозлар билан бирга ёниб кул бўлган.
“Эрталаб соат 8:00 да ёнғин содир бўлди, Кейин аланга чодирга тарқалди. Болалар кийиниш хонасида эди, тутунни пайқаб, ҳамма эвакуация қилинди. Қурбонлар йўқ. Машғулотлар соат 8:30 да бошланди, майдонга ҳеч ким кирмади”, дейди “Қизилжар” ўсмирлар спорт мактаби директори Айсарий Шокиров.
Ўт ўчирувчилар ёнғинни соат 9:21 да ўчирган. Шимолий Қозоғистон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин ўчириш хизмати бошлиғи ўринбосари Марат Сиддиқовнинг сўзларига кўра, ёнғинни ўчиришга 16 бирлик техника ва 60 га яқин киши жалб қилинган. Қурбонлар йўқ. Маъмурий бинога гараж, болалар майдончаси ва кучли тутундан зарар етган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Малайзиядаги “Шоҳ Алам” футбол стадиони портловчи моддалар билан бузиб ташланганди.
LiveБарчаси
Пезешкиён Тожикистонда профессор бўлди.
16 Январь
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь