Қозоғистондаги конда ёнғин содир бўлди
Олам
−
27 Август 2023
3285Бугун, 27 август куни Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги “Саранская” конида ёнғин юз берди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
“27 август куни соат 01:55 да “Саранская” конида ёнғин содир бўлди ва аварияни бартараф этиш режаси жорий этилди. Ёнғин ўчирилди. Барча ишчилар ер юзасига чиқди”, дейилади “АрселорМиттал Темиртау” акциядорлик жамияти хабарида.
Айтишларича, ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 август куни Хитой шимолидаги кўмир конида кучли портлаш юз берганди. Оқибатда 11 киши ҳалок бўлди.
LiveБарчаси