Қозоғистондаги банкка қуролланган шахс бостириб кириб, одамларни гаровга олди (видео)
Олам
−
18 Июнь 2023
15991Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги банк биносида қуролланган шахс одамларни гаровга олди. Бу ҳақда “Sputnik Қозоғистон” нашри хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, у “Каспи” Банки филиалида етти нафар аёл ва бир қўриқчини гаровга олган. Қуролланган шахс банкнинг барча активларини ногирон болалар, камбағал ва муҳтожлар фондига ўтказишни талаб қилмоқда. Шунингдек, у ўз талабларини бажариш учун уч соат вақт бериб, гаровга олинганларни ўлдиришини айтган.
Воқеа жойига махсус кучлар етиб келган. Улар эркак билан музокара ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Банкда мижозлар йўқ, фақатгина ташкилот ходимлари борлиги маълум қилинган.
LiveБарчаси