Қозоғистондаги авиаҳалокат қурбонлари сони кўпайди
Олам
−
29 Январь 2020
10593Қозоғистоннинг Олма-ота вилоятида қулаган Bek Air авиакомпанияси самолётини бошқарган иккинчи учувчи ҳалок бўлди. Шу билан ҳалокат қурбонларининг сони 13 нафарга етди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.
Олма-ота соғлиқни сақлаш бошқармасида маълум қилинишича, учувчи 21 январь куни барқарор аҳволда 4-сонли шаҳар клиникасидан уйига амбулатор даволаниш учун чиқарилган.
Аммо кеча, 28 январь куни соат 18:00 да тез тиббий ёрдам хизматига учувчининг аҳволи кескин ёмонлашгани ҳақида хабар тушган. Шифокорлар беморнинг юрак фаолиятини тиклаш учун уринган, аммо бу самара бермаган.
Учувчи 1965 йилда туғилган Марат Муратбаев бўлган. У авиаҳалокатдан кейин 5 январда ўзига келганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 27 декабрида Олма-ота-Нур-Султон йўналишида учган Bek Air самолёти аэропорт яқинида қулаганди. Ҳаво лайнерида 93 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокат натижасида 12 киши, жумладан борт капитани ҳам ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси