Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонликлар орасида қурбонлар сони ортди

Жамият

image

Қозоғистонда автобус ағдарилиши оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари уч нафарга етди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Вазирликка кўра, бугун, 14 май куни бахтсиз ҳодиса оқибатида яна бир фуқаро вафот этган. Айни пайтда марҳумни олиб келиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида 2 нафар вафот этган фуқаронинг жасади яшаш манзили – Бухоро ва Хоразм вилоятларига юборилган.

Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан маросим тадбирларини ўтказиш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 май куни Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Жаулин туманида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради. Автобусда 53 нафар йўловчи, жумладан, 47 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. Ҳодиса оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганди.

Бугун, 14 май куни Жамбил вилоятида юз берган ЙТҲда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилди. Олиб келинган 23 нафар фуқародан, 18 нафари Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига жойлаштирилган, 5 нафар фуқаронинг аҳволи яхши бўлгани учун уйига жавоб берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

329

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг