Қозоғистонда Ўзбекистонни шарманда қилаётган аёллар ушланди

3-саҳифа

image

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида интим хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келаётган Ўзбекистон ва қирғизистонлик аёллар қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар Полиция департаменти ахборот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, Олмаота шаҳрида ўтказилган тезкор профилактика тадбири доирасида шаҳардаги меҳмонхоналардан бирида 11 нафар аёлнинг фоҳишалик қилаётгани аниқланган.  Текширувлар натижасида уларнинг тўрт нафари Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган.

“Улар 1997, 2000 ва 2003 йилларда туғилган. Ҳуқуқбузарлар Қозоғистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунининг 29-моддасига асосан Олатов тумани ички ишлар бўлимига олиб кетилди”, дейилади хабарда. 

Меҳмонхонада қўлга олинган яна олти нафар аёл мамлакат Жиноят кодексининг 449-моддаси (жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тамойилларини бузиш) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, мажмуа эгаси Жиноят кодексининг 450-моддаси (мансабни суиистеъмол қилиш) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Олмаота шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида интим хизмат кўрсатувчи 7 нафар ўзбекистонлик аёл ушлангани ҳақида хабар берилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик Қозоғистон Ўзбекистон аёллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг