Қозоғистонда ўзбекистонлик аёл ваҳшийларча ўлдирилди

Олам

image

Чимкентда ўзбекистонлик ёш аёл билан жинсий алоқада бўлган эркак, уни ўғриликда айблаб, ваҳшийларча ўлдирди. Бу ҳақда Суд ҳукмига таяниб, “Zakon.kz” нашри хабар берди.

Аниқланишича, мазкур даҳшатли жиноят 2023 йилнинг июль ойида Чимкентдаги ижарага олинган хонадонлардан бирида содир бўлган. Яъни, уйда қийнаб ўлдирилган ёш аёлнинг жасади топилган. Тергов давомида қотил марҳумни кроссовка боғичлари билан бўғиб ўлдиргани маълум бўлган.

Шундан сўнг, жиноий ишлар бўйича Чимкент шаҳар туманлараро ихтисослаштирилган судида иш бир неча ой давомида очиқ кўриб чиқилган. Судланувчи 29 ёшли Қозоғистон фуқароси бўлиб, муқаддам судланган ҳамда Чимкентга пул топиш мақсадида кўчиб келган. Суд қарорига кўра, марҳума ҳам ишлаш учун Ўзбекистондан келгани аниқланган.

Жиноят прокуратураси ходимлари ўша куни марҳума ва судланувчи ўртасида телефон сабабли низо келиб чиққанини аниқлаган. Судда айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олди ва кечирим сўради.

"29 июнь куни судланувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган аёл билан учрашув ҳақида келишиб олган. Улар Чимкент шаҳрида, Тауке Хана кўчасидаги уйда учрашган. Сўнгра ихтиёрий жинсий алоқада бўлган. Кейин судланувчи ушбу хонадондан уяли телефонини топа олмаган. Жанжал муштлашувга айланиб кетган, оқибатда судланувчи кроссовка боғичини олиб, аёлнинг бўйнига ўраб олган. Жиноят прокуратураси томонидан судланувчининг қилмишлари 99-модда – қотиллик билан таснифланган”, дейди Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича кенгаши судьяси Сирим Яхшилиқов.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made