Қозоғистонда собиқ маданият вазири 8 йилга қамалди

Олам

image

Қозоғистоннинг собиқ маданият ва спорт вазири Аристанбек Мухамедули 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Остона судининг Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 20 июнь куни Остона шаҳар 2-Бойқўнғир туман судида мазкур ҳукм ўқиб эшиттирилган.

Аристанбек Мухамедули Қозоғистон Миллий музейнинг директор вазифасини бажараётган вақтида халқаро кўргазмани ўтказиш учун ажратилган 146 миллион тенгени ўзлаштирганликда айбланмоқда. 

2021 йил музейда “Олтин одамнинг дунё музейлари бўйлаб юриши” халқаро кўргазмаси ташкил этилган. Кўргазма Ўзбекистон, Россия, Туркия каби 12 давлатда намойиш этилган. Шунингдек, собиқ амалдор 2022 йилнинг май ойида ҳибсга олинган.

Суд ҳукмига кўра, Мухамедули умрбод давлат хизмати ва квазидавлат сектори лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон Аристанбек Мухамедули

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг