Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 20 000 га яқинлашди

Жамият 2622
image

Қозоғистонда ўткан кечада коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 520 тага ошиб, 19 285 тага етди. Бу ҳақда Қозоғистонда коронавирус тарқалиши ҳақида расмий ахборот бериб борилувчи Telegram каналда хабар қилинди.

Мамлакатда кунлик ўсиш 2,8 фоизга тенг бўлди. Энг кўп касалланиш Нур-Султон (62), Олма-ота (60), Шарқий Қозоғистон вилояти (48), Ғарбий Қозоғистон вилоятида (46) аниқланди.

Бир кечада 368 киши соғайган. Жами соғайганлар 11 882 нафарга етди.

Бугунгача вирусдан 136 киши вафот этган. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 3
t
×