Қозоғистонда коронавирусдан ўлим бўйича рекорд ўрнатилди
Олам
−
11 Июнь 2020
19674Қозоғистонда ўтган суткада коронавирус инфекциясидан ўлим ҳолатлари бўйича рекорд қайд этилди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг коронавирусга қарши кураш тезкор штаби хабар берди.
Мамлакатда 10 июнь куни жами 6 киши вафот этди: Нур-Султон шаҳрида тўрт, Ғарбий Қозоғистон ва Қорағанда вилоятларида бир нафардан.
Шунингдек, бир суткада 239 кишида коронавирус аниқланиб, ўсиш 1,8 фоизни ташкил қилди. Ҳозирда жами касалланганлар 13 558 нафарга етди. Уларнинг 8345 нафари соғайган ва 67 нафари вафот этган.
Бундан ташқари, сутка давомида 393 та аломатларсиз коронавирус бемори аниқланди. Улар умумий статистакага киритилмайди. Ҳозиргача жами 2529 та аломатларсиз ҳолат қайд этилган.
LiveБарчаси