Қозоғистонда қатъий карантин икки ҳафтага узайтирилди. Янги чоралар белгиланди

Олам

image

Қозоғистонда коронавирусни жиловлаш учун ўрнатилган карантин чекловлари муддати икки ҳафтага узайтирилиб, июль охиригача давом этадиган бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев маълум қилди.

Бундан аввал 5 июль куни икки ҳафталик қатъий карантин ўрнатилган эди.

Қозоғистонда шунингдек, коронавирус билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштириш учун қўшимча чоралар қабул қилинди. 

Бош вазир ўринбосари бошлиқ идоралараро комиссияси қарори билан:

Атирау ва Манғистовга мос равишда 102-56 тиббиёт мутахассисини юбориш;

Бир марталик уч қаватли ниқоблар нархини 118 тенгедан 85 тенгега тушириш белгиланди.

Таъкидланишича, ҳудудларда ҳарорат туширувчи ва вирусга қарши препаратларнинг бир ойга етарли захираси шакллантирилган. Мамлакатга 3,5 млн қути дори келтирилган.

Шунингдек, мобил гуруҳлар фаолияти кучайтирилади. Улар энди карантин вақти маросим қилаётганларни аниқлаб, уларни тўхтатади ва жарима солади.

Тўқаев ҳукумат муҳтожларга июль ойи учун 42 500 тенге тўлаб бериш бўйича кўрсатма берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг