Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автомобиль ёниб кетди

3-саҳифа

image

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган Lada Largus автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса кеча, 8 июнь куни соат 11:45 да Атирау вилоятининг Макат тумани ҳудудидан ўтувчи “Атирау-Актобе” республика аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 31-километрида содир бўлган. Россия-Ўзбекистон йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Ўзбекистон давлат рақамига эга бўлган Lada Largus русумли автомашинада ёнғин содир бўлган. Соат 12:50 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Автомобиль ичида 3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган. Ёнғин оқибатида Lada Largus машинаси ҳайдовчиси жароҳат олмаган, қолган 2 та йўловчи ҳар хил даражадаги куйиш жароҳати билан Атирау вилоят шифохонасига ётқизилган. Ҳайдовчи ва жароҳат олганларнинг шахсларига аниқлик киритилган ва улар билан доимий алоқа ўрнатилган.

Ушбу ҳолат Бош консулхона томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Маржонбулоқ қишлоғидан ўтган Самара-Чимкент трассасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганди. 4 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан 8 нафар ўзбекистонликнинг жасадини олиб келиш учун махсус борт Қозоғистонга учди. 5 апрель куни соат 03:00 ларда ЙТҲ қурбонларининг жасадлари Сурхондарё вилоятига олиб келинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ўзбекистонлик Атирау Lada Largus

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг