Қозоғистонда гербни ўзгартириш таклиф қилинмоқда
Олам
−
24 Февраль
5922Қозоғистондаги “Жана Адамдар” ёшлар ҳаракати аҳолини мамлакатнинг янги герби ҳақида ўйлашга чақирди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.
“Герб компания логотипи ҳам, эсдалик нишони ҳам, ёрлиқ ҳам эмас. Герб бундан ҳам кўпроқ нарса. Бу тақдир. Бироқ ҳозир биз қўллаётган герб келажакка йўналишни билдирмайди, қадриятларимиз ҳақида гапирмайди. Сўровда қатнашган қозоғистонликларнинг 70 фоизи уни танимаган. Янги давр янги қийинчиликларни келтириб чиқаради. Қозоғистон улкан глобал режаларни белгиламоқда. “Жана Адамдар” бу режалар учун янги ёш давлатнинг амбицияларига мос келадиган янги рамз кераклигига ишонади. Герб ҳозирги дунёда ўз ўрнимизни қандай топишимиз мумкин, деган саволга жавоб бера олиши керак”, дейилади ҳаракат баёнотида.
Маълумот учун, Қозоғистон Республикасининг герби 1992 йил 4 июнда тасдиқланган. Шундан сўнг, у бир неча бор ўзгартирилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Қирғизистонда давлат байроғи ўзгартирилганди.
LiveБарчаси