Қозоғистонда диний либосларни кийишга чекловлар жорий этилиши кутилмоқда

Олам

image

Қозоғистонда айрим диний либосларни кийишга чекловлар жорий этиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда бошқарма бошлиғи Аида Балаева бугун, 6 октябрь куни Остонада ўтган брифингда маълум қилди. 

“Биз бу меъёрларни [тақиқлаш]ни албатта ўрганамиз ва таклиф қиламиз. Ҳеч бўлмаганда жамоат жойларида. Мен бу амалиётни бутун дунёда миллий хавфсизлик масаласи сифатида кўрмоқдаман. Жамоат жойларида юз қопланган жойда [одамнинг шахсини] ҳар қандай белгилар билан таниб олиш жуда қийин”, дейди Балаева. 

Унинг қўшимча қилишича, қонунга ўзгартиришлар киритиш ёки янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бироз вақт талаб этади. Дастлаб ишчи гуруҳ тузилади, ўзгартиришлар концепцияси муҳокама қилинади, шундан сўнг қонун ҳукуматнинг қонун ижодкорлиги реестрига киритилади ва шундан кейингина у Мажилис ва Сенатга юборилади. 

“Бу ерда депутатлик ташаббуси бўлганини инобатга олиб, яқин орада депутатлик корпуси билан бу масалани кўриб чиқамиз, деб ўйлайман”, дейди Балаева.

У сўзида давом этиб, Қозоғистон диндан ажратилган дунёвий давлат эканлигини эслатган. Давлат сиёсатининг барча масалалари диний нормалар билан эмас, балки фуқаролик қонунлари билан тартибга солинади. Шу билан бирга, қоидалар мактаб формасини кийиш стандартларига риоя қилишни талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида  “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг дастлабки муҳокамалари бўлиб ўтди. Қонунга муворфиқ Ўзбекистонда фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юрганлиги учун белгиланган маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ибодат либоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made