Қозоғистонда беморларнинг ошиши, карантинни бузган бош шифокорнинг ишдан кетиши – дунё янгиликлари

Бу қизиқ

image

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1 273 990 нафарга етди. 69 444 нафар одам касаллик сабаб оламдан ўтди. Бугунга қадар 260 247 нафар бемор касалликдан буткул тузалди.

Ўзбекистонда сўнгги 24 соат ичида коронавирусга чалинган сони 342 нафарга етди. 30 бемор бутунлай соғайган бўлса, 2 киши вафот этди.

Қозоғистон махсус штабининг маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 15 нафарга ошган. Мамлакатда умумий ҳисобда инфекция юқтириш бўйича 584 та ҳолат расман қайд этилган. Янги касалланганлар Қизил Ўрда ва Атирау вилоятларида аниқланган.

Россияда сўнгги 24 соат ичида коронавирусга чалинганлар сони 14 ҳудуд бўйича 658 нафарни ташкил этди. 5 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда инфекцияга чалинганлар сони 4 731 нафарни ташкил этмоқда. 33 бемор шифо топган бўлса, 43 нафари оламдан ўтган.

Шотландия бош шифокори Кэтрин Кэлдервуд карантин қоидаларини бузганлиги сабаб, лавозимидан озод этилди. Собиқ бош шифокор фуқароларга уйдан чиқмасликни маслаҳат берган эди. Аммо унинг ўзи дам олиш мақсадида мамлакатнинг шарқий соҳилларига боргани маълум бўлди.

АҚШдаги ҳайвонот боғида яшовчи йўлбарс боласида коронавирус инфекцияси аниқланди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, вирусни жониворларга озуқа берадиган ходим юқтирган. Малайзия йўлбарсваччасининг ёши 4 да. Жониворда қуруқ йўтал кузатилмоқда. Ҳайвонот боғи ходимларининг умид билдиришича, у тезда тузалиб кетади.

Мальтадаги миграция марказида яшовчи минглаб одам карантинга юборилди. Бунга улар ичидаги 6 нафар одамда коронавирусга чалиниш кузатилгани сабаб бўлди. Касаллар изоляцияга олинган, касалликка чалиниш хавфи юқори бўлган шахслар марказдан чиқарилган.

Жаҳоннинг бошқа мамлакатларида қуйидаги ҳолат кузатилмоқда: Жанубий Кореяда сўнгги 24 соат ичида инфекция юқтирганлар сони 50 нафарни ташкил этмоқда. Мексикада эса сўнгги суткада 15 бемор инфекция сабаб оламдан ўтди. Бирлашган Араб Амирликларида коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1 799 нафарга етди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

дайжест

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг