Қозоғистонда автобус 10 та машина билан тўқнашди (видео)
World
−
05 January 2024 6588 1 minute
Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида автобус қарши йўлга чиқиб кетиб, ўнта машина билан тўқнашди. Бу ҳақда мамлакат ОАВлари маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.
Ушбу бахтсиз ҳодиса кеча, 4 январь куни соат 10:45 да содир бўлган.
Тўқнашув вақтида автобусда ўн нафар йўловчи бўлган. Улардан бири 56 ёшли аёл тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Автобус ҳайдовчисига нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 январь куни Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида йўловчилари бўлган автобус 150 метрли чуқурликка тушиб кетганди.