Қозоғистонда АН-2 самолёти ҳалокатга учради

Олам

image

Бортида икки нафар учувчиси бўлган АН-2 самолёти Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳри яқинида қулаб тушди. Самолёт гуруч далаларига ишлов бераётган бўлган. Бу ҳақда “Tengrinews” маҳаллий нашри Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизматига таяниб ёзмоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 4 июль куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7:00 да юз берган. 

“4 июль куни, соат 07:00 да, Қизилўрда шаҳрининг Қораултобе қишлоғидан 12 километр узоқликда АН-2 самолёти гуруч далаларини қайта ишлаш пайтида қулаб тушди. Фавқулодда қўниш пайтида техник носозликлар туфайли парвоздан бир неча километр ўтгач, самолёт майдонга қулаган. Бортда 1954 йилда туғилган икки нафар учувчи бўлган”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, учувчилар шифохонага ётқизилган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг аҳволи қониқарли деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Филиппинда бортида 85 киши бўлган ҳарбий-ҳаво кучларининг C-130 ҳарбий транспорт самолёти ҳалокатга учраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг