Филиппинда бортида 85 киши бўлган самолёт ерга қулади (видео+фото)
Олам
−
04 Июль 2021
11778Филиппинда ҳарбий-ҳаво кучларининг C-130 ҳарбий транспорт самолёти ҳалокатга учради, унинг бортида 85 киши бўлган. Бу ҳақда мамлакат ҳарбий қўмондонлиги маълум қилди.
“Associated Press” нашрининг хабар беришича, қутқарув операцияси давомида ёнаётган самолётдан камида 40 киши қутқариб олинган. Қутқарув операцияси давом этмоқда. Ҳалокат самолёт Сулу провинциясидаги Холо оролига қўнмоқчи бўлганида юз берган.
“Самолёт учиш-қўниш йўлаги ёнидан учиб ўтиб, қувватни тиклашга уриниб кўрди, аммо муваффақиятсизликка учради ва қулаб тушди”, дейди штаб бошлиғи, генерал Сирилито Собежана.
Маълумотларга кўра, бугун Филиппиннинг марказий қисмида ёмғир ёғмоқда, аммо об-ҳаво фожиани келтириб чиқармаганини айтиш учун ҳали эрта. Бундан ташқари, Ҳоло оролидаги аэропорт тоғли ерлардан бир неча километр узоқликда жойлашган бўлиб, у ерда ҳукумат қўшинлари “Исломий давлат” террористик гуруҳига алоқадор гуруҳ билан жанг қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь