Қозоғистонда 74 ёшли аёл лифт шахтасига қулаб ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги янги шаҳар ҳудудида 74 ёшли аёл лифт шахтасига қулаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги уй-жой муносабатлари ва уй-жой инспекцияси бўлими бошлиғи Талгат Усенбаевга таяниб, “Kazinform” хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа янги шаҳар ҳудудида қурилган уйлардан бирида содир бўлган. Таъмирлаш ишлари давомида лифт кабинаси бешинчи қаватда тўхтатилган ва барча қаватлардаги эшиклар ёпиб қўйилган. Бироқ 74 ёшли фуқаро эшикни очиб, лифт шахтасига қулаб тушган. 

“Таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли барча эшиклар ёпиқ эди. Марҳума эшикни қандай очгани аниқланмоқда”, дейди Талгат Усенбаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 32 ёшли аёл 4 кун давомида лифтда қамалиб қолиб, вафот этган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратуранинг дастлабки баёнотида жамоатчиликда ушбу воқеа бўйича билдирилаётган тахминлар терговга қадар текширув давомида тўлиқ текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши маълум қилинди.

Гап шундаки, кўп қаватли уйда яшовчилар ушбу лифт электр узилишлари туфайли бир неча кундан буён ишламаётгани, олдин ҳам носозлик ҳолатлари кўп такрорлангани ҳақида маълум қилган. Шунингдек, шифокорларнинг дастлабки тиббий маълумотномасида марҳуманинг ўлимига юракнинг ишемик касаллиги, ўткир юрак, қонтомир ва нафас етишмовчилиги сабаб бўлгани кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон лифт аёл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг