Тошкентдаги лифтда вафот этган аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
3-саҳифа
−
28 Июль 2023
33450Тошкент шаҳрида 32 ёшли аёл электр ўчгани сабабли лифтда қамалиб қолиб, вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Бош прокуратура ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 июль куни соат тахминан 14:50 ларда 32 ёшли аёл Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг лифтига кириб, қайтиб чиқмаган. 26 июль куни марҳуманинг яқин қариндошлари томонидан ички ишлар идорасига бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берилган.
Текшириш давомида кўп қаватли уйда яшовчилар ушбу лифт бир неча кундан буён ишламаётгани, олдин ҳам носозлик ҳолатлари кўп такрорлангани ҳақида маълум қилган.
Шифокорларнинг дастлабки тиббий маълумотномасига кўра, марҳуманинг ўлимига юракнинг ишемик касаллиги, ўткир юрак, қонтомир ва нафас етишмовчилиги сабаб бўлгани кўрсатилган.
“Жамоатчиликда ушбу воқеа бўйича билдирилаётган тахминлар терговга қадар текширув давомида тўлиқ текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади Бош прокуратура баёнотида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь