Қозоғистонда 70 га яқин ўлик тюлень топилди (видео)

Олам

image

Қозоғистоннинг Манғистов вилояти Тупқараған туманига қарашли Ақшуқур ва Саин Шапагатов қишлоқлари аҳолиси Каспий денгизи қирғоғига чиқиб қолган ўлик тюленлар ҳақида тегишли идораларга маълум қилди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.

Маҳаллий мутасаддилар томонидан олиб борилган мониторинг натижасида ҳақиқатан ҳам денгиз ҳайвонларининг жасадлари аниқланган.

Вилоят Балиқчилик инспекцияси бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Конарбай Базарбаевнинг айтишича, ҳозирда топилган жасадларнинг катта қисми техника етиб бора олмайдиган жойларда жойлашган. Унга кўра, бу тюленлар ўтган йил кузида рўй берган оммавий қирилиб кетишдан қолган бўлиши мумкин.

“Ўтган йилнинг кузида айнан шу ҳудудда 130 га яқин тюлень ўлик ҳолда топилган эди. Эҳтимол, ўшанда ҳаммаси топилмаган ва айримлари шу пайтгача қолган. Ҳозирда ҳукумат техника кира оладиган ҳудудларда тозалаш ишларига киришган. Қийин етиб бориладиган жойлар бўйича масала муҳокамада”, деди Базарбаев.

У, шунингдек, қирғоқда ўлик қуш жасадлари ҳам топилганини маълум қилган. Шу сабабли вилоят экология бошқармаси мутахассислари томонидан денгиз сувидан лаборатория таҳлили учун намуналар олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Қозоғистоннинг Манғистов вилояти Тупқараған туманидаги Каспий денгизи соҳилида 289 та ўлик тюлень топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Каспий денгизи Манғистов тюлень

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг