Қозоғистон яна карантин чекловларини юмшатмоқчи
Олам
−
28 Июль 2020
9680Қозоғистонда ўрнатилган қатъий карантин санитар-дезинфекция тартиби, ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш шарти билан 3 августдан юмшатилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой хабар берди.
Вазирлик қайси чекловлар бекор қилиниши ва қайсилари сақлаб қолиши юзасидан ҳам маълумот берди.
Хусусан, 3 августдан савдо-кўнгилочар марказлари, савдо уйлари, савдо тармоқлари, усти ёпиқ озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат бозорлари кун ва вақти чегараланган ҳолда, турли болалар тўгараклари, боғчалар, гўзаллик салонлари, 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолларда миллий терма жамоа машғулотларига, 3 кишидан кўп бўлмаган ҳолда сайр қилишга, жамоат транспортининг маълум миқдордаги одамлар билан ҳаракатланишига рухсат берилди.
Шунингдек, давлат идоралари ва офис ишчиларининг 80 фоизи масофавий иш режимида қоладиган бўлди.
Оммавий тадбирлар ўтказиш, кўнгилочар муассасалар фаолияти, кинотеатр, фудкортлар, рестоан ва барлар, музей, кўргазма ва форум ўтказиш, спорт заллари, аквапарклар, диний муассасалар фаолиятига тақиқ сақланиб қолади.
Маълумот учун, Қозоғистонда эпидемия бошлангандан бери 84 648 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 585 нафари вафот этган ва 54 404 нафари соғайган.
Қозоғистонда бундан аввал ҳам карантин чекловлари юмшатилиб, боғчалар, масжидлар очилганди. Аммо коронавирус тарқалиши авж олганидан кейин ҳукумат 5 июлда қатъий карантин режимини қайтарганди.
LiveБарчаси