Қозоғистон ўзбекистонлик мигрантлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича келишувни тасдиқлади

Жамият

image

Қозоғистон Республикаси парламенти ялпи мажлисида депутатлар “Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида меҳнат фаолияти ва меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида” ги қонунни қабул қилди.

Қонун лойиҳасини парламентга Қозоғистон Республикаси Mеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Биржан Нуримбетов тақдим этди. У ўз нутқида 2019 йил апрель ойида Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Tошкентга давлат ташрифи доирасида бир қатор икки томонлама ҳукумат ҳужжатлари, шу жумладан юқорида қайд этилган келишув имзоланганини эслади.

Биржан Нуримбетов шартномани ратификация қилиш мамлакатлар ўртасида меҳнат миграциясини тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва икки давлат меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий асос яратишга хизмат қилишини таъкидлади.

Келишувга мувофиқ, меҳнат муҳожирлари дам олиш, бошқалар учун хавфли бўлган ўткир касалликлар бўйича кафолатланган бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқларига эга.

Шу билан бирга, бепул тиббий хизматнинг кафолатланган рўйхатига киритилмаган тиббий хизматлар пуллик ёки ихтиёрий тиббий суғурта доирасида тақдим этилади.

Mигрантларнинг иш ҳақи ва бошқа меҳнат шароитлари қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқ иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси билан тартибга солинади. Бундан ташқари, иш ҳақи паст бўлмаслиги ва иш шароитлари қабул қилувчи давлатнинг фуқаролари каби бўлиши керак.

Шунингдек, меҳнат мажбуриятларини бажариш муносабати билан ишчи вафот этган ёки жароҳат олган тақдирда, иш берувчи қабул қилувчи давлат қонунларида белгиланган тўловлар ва компенсацияларни амалга оширади.


Мақола муаллифи

Теглар

меҳнат муҳожирлари

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг