Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги назоратни кучайтирди

Олам 9868
image

Коронавирус туфайли Қозоғистоннинг Мангистау вилоятидаги Ўзбекистон билан чегарадаги “Тажен” божхона постида санитар-карантин назорати чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда “Sputnik Қозоғистон” нашри хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, Туркманистон билан чегарадаги “Темир-баба” постида ҳам назорат кучайтирилган.

Постлар стационар ва кўчма тепловизорлар билан жиҳозланган. Керакли воситалар келтирилган. Тиббиёт хонаси, тиббий ниқоблар, махсус тиббий либослар мавжуд. Биринчи навбатда, тепловоз ёрдамида инсон танаси ҳарорати ўлчанади. Агар у юқори бўлса, ходимлар йўриқномага биноан иш тутишади.

“Темир-баба” божхона пости раҳбари Ерсайин Алимбаевнинг сўзларига кўра, ўтказиш пунктлари одатдаги жадвалга биноан ишламоқда.

Ушбу чора-тадбирлар чегарадан ўтаётган фуқаролар ва божхоначиларнинг ўзини коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг олдини олишга ёрдам бериши ҳамда назорат пунктларининг бир маромда ишлашини таъминлаши лозимлиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 261
Рейтинг: 2.9
t
×