Қозоғистон Тожикистонга ҳарбий ёрдам кўрсатади

Олам

image

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги “Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида беғараз ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисида Шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳасини тайёрлади.

Ҳужжат Тожикистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида 2021 йил 17 апрелда имзоланган бепул ҳарбий-техник ёрдам тўғрисидаги битим кучга кириши учун ички процедураларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Келишув Қозоғистоннинг 2021 йилгача халқаро шартномаларни тузишнинг амалдаги режасига мувофиқ имзоланган. Ҳужжат Қозоғистоннинг Тожикистонга бир марталик беғараз ҳарбий ёрдам кўрсатишни назарда тутади.

Қозоғистон Тожикистонга қуйидаги ҳарбий маҳсулотларни беришни режалаштирган:

  • 5,45 миллиметрли ПС ўқли патронлар – 3миллион 240 дона;
  • 23 миллиметрли патронлар – 20 минг 76 дона:
  • 82 миллиметрли миномёт ўқлари – 10 минг дона.

“Берилаётган мулк фойдаланилмайди ва ҳаддан ташқари кўп миқдорда сақланади. Булар учун бюджет маблағларини қайтариш талаб қилинмайди. Лойиҳа давлат ва маҳаллий бюджетдан қўшимча харажатларни талаб қилмайди”, дея изоҳлаган Қозоғистон томони ҳарбий ёрдам кўрсатилишини изоҳлаб.

Қозоғистон ҳарбий ёрдамни темирйўл транспорти воситасида Тожикистонга етазиб беради. Уни ваколатли орган томонидан тайёрланган вакил қабул қилиб олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон-Тожикистон

Баҳолаганлар

280

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар