Қозоғистон Сурияга гуманитар ёрдам бермоқчи

Олам

image

Бугун, 9 февраль куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳукуматга Ислом ҳамкорлик ташкилоти орқали Сурияга гуманитар ёрдам жўнатиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда “Закон.кз” нашри хабар қилди.

Ҳозирча Қозоғистон Сурия учун айнан қандай кўринишдаги гуманитар ёрдам жўнатиши ҳақида маълумот берилмаган.

Аввалроқ Сурия Соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан ал-Ғабаш 8 февраль куни бутун дунё мамлакатларини Дамашққа асбоб-ускуналар юборишга ва 6 февралдаги зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришга чақирган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 февраль куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам Остонадаги Туркия элчихонасига бориб, ҳамдардлик китобига қайд қолдирган эди. Шунингдек, у Қозоғистон зудлик билан Туркиянинг жабрланган ҳудудларига қидирув-қутқарув ишларида иштирок этиш учун қутқарувчилар ва шифокорларни жўнатаётганини, шунингдек, қардош мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган эди.

6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали зилзила юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 12 391 нафарга, жароҳатланганлар эса 62 914 кишига етди.8 мингдан ошган эди. 2 Қўшни Сурияда қурбонлар сони 3 500 га яқинлашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг