Қозоғистон Сенатига янги раис сайланди

Олам 4267
image

Қозоғистон Республикаси парламенти Сенатининг раиси этиб Маулен Ашимбаев сайланди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Берик Курмангали маълум қилди.

“Маулен Ашимбаев Қозоғистон Республикаси Сенати раиси этиб сайланди”, деган Курмангали ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Қайд этиш керакки, Ашимбаев бу лавозимда Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға Назароеванинг ўрнини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 май куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Сенат раиси Дариға Назарбоеванинг ваколатини тугатиш тўғрисида фармонни имзолади. Шунингдек, унинг хизматлари учун миннатдорлик билдирди.

Маълумот учун, Дариға Назарбоева  2019 йилда отаси Президентликдан истеъфога чиққач, Сенат раиси этиб сайланган эди. Ундан аввалги Сенат раиси Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат Президенти бўлганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 102
Рейтинг: 2.9
t
×