Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистон Россиядан Ўзбекистонга газ транзити бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазири Алмасадам Саткалиевга таяниб, “In Business” хабар берди.

“Ҳозирда Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш имкониятлари муҳокама қилинмоқда, музокаралар етарли даражада конструктив тарзда олиб борилмоқда”, дейди Саткалиев.

У таклиф қилинаётган транзит ҳажмини айтмаган ва буларнинг барчаси музокаралар давомида муҳокама қилинаётганини билдирган. 

Бундан ташқари, Алмасадам Саткалиев Россиядан Қозоғистоннинг шимолий ҳудудлари орқали Хитой Халқ Республикасига газ қувурини қуриш масаласи муҳокама қилинаётганини қўшимча қилган. Вазирнинг сўзларига кўра, йўналиш олдиндан белгилаб қўйилган, ҳозирда ушбу газ қувурини қуриш шартлари кўриб чиқилмоқда.

Маълумот учун, “Газ иттифоқи”ни яратиш ташаббуси Россия Президенти Владимир Путиндан чиққанди. Унинг лойиҳаси мувофиқлаштириш механизмини яратиш, ички ва ташқи бозорлар учун газ истеъмоли ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришни ўз ичига олади. Ўтган йилнинг декабрида эса Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Москва ва Тошкент Россия газини Қозоғистон орқали етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бораётганини, бироқ бу Россия илгари таклиф қилган “уч томонлама газ иттифоқи” эмас, балки “техник шартнома бўлишини” айтган эди. 

“Биз энергия тармоқларимизни ўтказиш йўли билан эмас, балки тижорат шартномаси, олди-сотди шартномаси асосида ҳамкорлик қилиш учун миллий манфаатлардан келиб чиқиб музокаралар олиб бормоқдамиз”, деган вазир.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Россия Қозоғистон Ўзбекистон Газ иттифоқи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг