Қозоғистон Россия билан чегарада 20 та пост қуряпти
Олам
−
17 Август 2023
6320Қозоғистон ҳукумати “Хавфсиз мамлакат” миллий лойиҳаси доирасида Россия билан чегарада 20 та чегара пости қурмоқда. Бу ҳақда республика Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Серик Ахметкалиев хабар берди.
“Хавфсиз мамлакат” миллий лойиҳаси доирасида 50 та чегара постлари мажмуасини қуриш режалаштирилган. Айни пайтда шимолий йўналишда, Россия Федерацияси билан чегарада 20 та чегара пости қурилмоқда. Шунингдек, Жануб чегараларида учта модулли пост қурилиши давом этмоқда”, деган Ахметкалиев.
Қўшимча қилинишича, яқин икки йилда автомобиль чегара постларини реконструкция қилиш ҳам режалаштирилган.
“Ҳукумат чегаранинг бутун периметри бўйлаб 46 та назорат-ўтказиш пунктини реконструкция қилишга қарор қилди. Унга кўра, 2024-2025 йилларда Қозоғистон-Россия чегарасидаги асосий назорат-ўтказиш пунктлари қайта таъмирланиши керак. Бу назорат-ўтказиш пунктларигача бўлган ҳаракат йўлакларини кенгайтириш, чегарачилар хизмати учун янги бино ва иншоотлар қуриш, одамлар ва транспорт воситаларининг қулай ўтишини таъминлашни ўз ичига олади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь