Қозоғистон пойтахтида жамоат транспорти фаолияти қайта тикланди
Олам
−
14 Май 2020
6847Қозоғистон Республикасида фавқулодда ҳолат бекор қилинганидан кейин Нур-Султон шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати қайта тикланди. Бу ҳақда “City Transportation Systems” (CTS) бошқаруви раиси Бекмирза Игенбердинов маълум қилди.
Таъкидланишича, жамоат транспорти янги жадвал бўйича қатнайди. Улар соат 07:00 дан 21:00 гача, йўловчилар салон сиғимининг 50 фоиз миқдоридан кўп бўлмаган ҳолда ҳаракатланадилар. Йўловчи ташишнинг биринчи куни 146 907 одам жамоат транспортидан фойдаланди.
“Кеча, 13 май куни йўловчилар оқими 205 295 кишини, шу жумладан, 3686 талаба ва 48 418 нафар имтиёзли йўловчиларни ташкил этди. Карантин жорий этилгунга қадар йўловчилар сони 762 минг кишини ташкил этарди“, дейди CTS бошқаруви раиси.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда жорий йилнинг 15 апрель куни фавқулодда ҳолат жорий қилинган эди. Ушбу режим 11 май куни бекор қилинди.