Қозоғистон нефть қазиб олиш бўйича рекорд ўрнатди

Олам

image

Қозоғистонда кунлик ўртача нефть қазиб олиш ҳажми 278,4 минг тоннага етди ва бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Қозоғистон Ёқилғи-энергетика мажмуасининг Вазиятни таҳлил қилиш марказига (САЦ ТЭК) таяниб, “Казинформ” хабар берди.

“Оператив маълумотларга кўра, 2025 йил 26 январь куни Қозоғистонда кунлик ўртача нефть қазиб олиш бўйича тарихий рекорд ўрнатилди – 278,4 минг тонна. Бу 2024 йилнинг худди шу санасидаги кўрсаткичга нисбатан 10,5 фоизга кўп (251,9 минг тонна)”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ушбу натижага “Тенгизчевроил” компаниясининг (ТШО) келажакдаги кенгайтириш лойиҳасининг муҳим босқичлари якунлангани ва Тенгиз конида учинчи авлод заводининг ишга туширилиши туфайли эришилган.

2024 йил ноябрь ойида Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев Қозоғистон 2026 йилдан бошлаб ҳар йили 100 миллион тонна нефть қазиб олишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Жезқазғон шаҳридаги нефть базасида портлаш содир бўлиб, бунинг ортидан ёнғин келиб чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон нефть рекорд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг