Қозоғистон Назарбоевнинг қонидан коронавирусга қарши вакцина тайёрламоқчи?

Олам

image

Интернетда яқиндагина коронавирусдан соғайган Элбоши, Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг қонидан коронавирусга қарши вакцина тайёрланаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади. Қозоғистон Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ушбу маълумотни рад этди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Нурсултон Назарбоевнинг қонидан коронавирус инфекцияси учун вакцинани ишлаб чиқиш тўғрисида интернетда тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ваколатли органларга ушбу материални Қозоғистон Республикаси қонунчилигини бузганлик учун тегишли экспертизадан ўтказиш ва кейинчалик тарқалишининг олдини олиш учун барча чораларни кўриш топширилди", дейилади хабарда.

Вазирлик қонунга биноан била туриб ёлғон маълумот тарқатганлик учун республика фуқаролари жавобгарликка тортилиши мумкинлигини эслатди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июнь куни Қозоғистон биринчи Президентининг Матбуот хизмати унинг коронавирусга топширган тести ижобий натижа берганини маълум қилди. Шу сабабли Назарбоев ўзини ўзи изоляцияга олди ва масофадан туриб ишлашда давом этди. 

2 июль куни Элбошининг матбуот котиби Айдос Укибай ўзининг Twitter’даги саҳифасида Назарбоев томонидан коронавирус учун топширилган иккинчи тест салбий бўлганлигини ёзди. 

3 июль куни Назарбоев республика халқига мурожаатида коронавирус билан касалланганидан кейин тузалиб кетганини, ўзини яхши ҳис қилаётганини ва тўла ишлай бошлаганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Қозоғистонда

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг