Қозоғистон Назарбоевни қўриқчиларидан айирмоқчи

Олам

image

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг хавфсизлигини таъминлаш функцияси республика Давлат қўриқлаш хизмати вазифаларидан чиқарилиши мумкин. Тегишли ўзгартиришлар мамлакат “Очиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар” порталида эълон қилинди. 

Низомнинг амалдаги таҳририда айтилишича, Давлат қўриқлаш хизмати "Қозоғистон Республикаси Президенти, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши (миллат раҳбари), бошқа муҳофаза қилинадиган шахслар, объектлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича хавфсизлик чораларини кўради.

Муҳокамаси 14 июнга қадар давом этадиган қоиданинг таклиф этилаётган вариантида биринчи президент сўзлари олиб ташланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Назарбоев унинг оила аъзоларининг мақоми ва имтиёзларини тартибга солувчи “Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти – Элбоши тўғрисида”ги илгари амалдаги конституциявий қонуннинг бекор қилиниши бунга асос бўлган.

Давлат қўриқлаш хизмати – Қозоғистон Президентига бевосита бўйсунадиган ва унга ҳисобот берадиган махсус давлат органи бўлиб, у мамлакатнинг юқори мансабдор шахслари ва муҳим объектлари хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон парламенти депутатлари Жиноят кодексидан республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевни ҳақорат қилганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги моддани олиб ташлаш бўйича тузатишларни кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Давлат қўриқлаш хизмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг