Қозоғистон коронавирусга қарши Америка вакцинасини сотиб олади

Олам

image

Қозоғистон Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси ишлаб чиқарган коронавирусга қарши вакцинадан сотиб олиш ниятида. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Марат Шорановнинг маълум қилишича, Pfizer компанияси билан музокара имзоланди.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Ҳукумати энг қисқа вақт ичида компания вакцинасини рўйхатдан ўтказиб, ундан фойдаланишга рухсат бермоқчи. Вакцина етказилиши муддати компаниянинг ишлаб чиқариш имкониятига боғлиқ.

Шорановнинг қайд этишича, АҚШ вакцинасини ташиш ва сақлаш талаблари қатъий бўлиб, бундан ташқари, унинг нархи Россияда ишлаб чиқарилган вакцинаникидан икки баравар қиммат. Сотиб олинадиган вакцина миқдори маълум қилинмаган.

Аввалроқ, Қозоғистонда Россия билан ҳамкорликда “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Коронавирус вакцинаси Pfizer

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made