Қозоғистон коронавирус ва пневмония статистикасини бирлаштиради
Олам
−
17 Июль 2020
8567Қозоғистон коронавирус ва пневмония статистикасини бирлаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири алексей Цой маълум қилди.
“Коронавирус ҳолатларини ҳисобга олиш бўйича умумий қабул қилинган статистикадан ташқари пневмонияни ҳам инобатга олиш керак. Маълумотларнинг максимал шаффофлигини таъминлаш мақсадида статистик маълумотларни юритишда янгича ёндашув йўлга қўйилади. Эндиликда лабораторияда тасдиқланган COVID-19 ҳолатлари ПЗР-тестда инфекция аниқланмаган аммон коронавирус аломатлари бўлган пневмония билан биргаликда ҳисобланади”, деди Алексей Цой.
Коронавирус ва пневмония статистикасини қўшиб ҳисоблаш 1 августдан бошланади.
Шу вақтгача Қозоғистонда фақатгина лабораторияда тасдиқланган COVID-19 ҳолатлари статистикага киритилаётганди. Аммо мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев пандемия маълумотларини яширмасликка чақирди.
“Пандемияга боғлиқ барча маълумотларни, у қанчалик аччиқ бўлмасин, жамоатчилик билиши керак. Шаффофлик ва ўзаро ишонч қанча юқори бўлса, ушбу кулфатни шунчалик тезроқ енгамиз”, деди Тўқаев Twitter’даги саҳифасида.
Маълумот учун, Қозоғистонда 66 895 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 40 256 нафари соғайган ва 375 нафари вафот этган.
LiveБарчаси