Қозоғистон Конституциясидан Назарбоев номи тўлиқ ўчирилмоқда

Олам

image

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида Қозоғистоннинг асосий қонунидан Биринчи Президент – Элбоши Нурсултон Назарбоев, унинг мақоми ва ваколатлари ҳақидаги барча нормаларни бутунлай чиқариб ташлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси Марат Бошимов маълум қилди.  

Унга кўра, кеча, 4 май куни бўлиб ўтган якуний йиғилишда конституциявий кенгаш ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган ўзгартиришлар лойиҳасининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилган. 

Бу, хусусан, Конституциянинг Биринчи Президентнинг кетма-кет икки мартадан ортиқ сайланиш ҳуқуқи, унинг мақоми ва ваколатлари Конституция ва конституциявий қонун билан белгиланиши ҳақида сўз юритувчи моддаларига тааллуқлидир.

Бундан ташқари, ўзгаришлар Биринчи Президент Нурсултон Назарбоевнинг мустақил Қозоғистон асосчиси сифатидаги мақомининг ўзгармаслигига ишора қилувчи 91-моддага ҳам таъсир қилади. 

“Биринчи Президентнинг тарихий роли ҳаммага маълум ва Конституцияда алоҳида белгиланишини талаб қилмайди”, деган Бошимов. 

Шу билан бирга, мамлакатда “Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти тўғрисида”ги конституциявий қонун мавжуд бўлиб, у, хусусан, биринчи Президент давлат раҳбари ваколатларини амалга оширишни тўхтатгандан кейин унинг сиёсий-ҳуқуқий мақомини, имтиёзлари ва кафолатларини белгилайди. 

Эслатиб ўтамиз, Назарбоевга қатор имтиёз ва ваколатлар берувчи "Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши тўғрисида"ги қонунни бекор қилиб, унинг мақомини бош қонунда белгилаб қўйиш режалаштирилаётганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Назарбоев

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг