Қозоғистон Хитой билан виза режимини бекор қилди

Олам

image

Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги виза талабларидан ўзаро воз кечиш ҳақидаги келишув 10 ноябрдан кучга киради. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ маълум қилди.

“Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ўртасида 2023 йил 17 майда Сиань шаҳрида виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги битим тузилган. У 2023 йилнинг 10 ноябридан кучга киради”, дейилади Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Битим Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг ХХРга давлат ташрифи доирасида имзоланган. Ҳужжат икки давлат фуқароларига давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан эътиборан 30 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатга ва 180 календарь кун ичида жами 90 календарь кунигача визасиз саёҳат қилиш имконини беради. Илгари ҳужжатнинг кучга кириш санаси кўрсатилмаган эди.

Аввалроқ, Эрон Ўзбекистон билан виза режимини бекор қилиш таклифи билан чиққани ҳақида маълум қилинган эди.

Марказий Осиё давлатлари орасидан Қирғизистон хорижликларнинг мамлакатда визасиз қолиш шартларини кучайтирди. Унга кўра, Қирғизистон ҳукумати хорижликларнинг "визаран" тизими ёрдамида соддалаштирилган киришини бекор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон виза Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг