Қирғизистон хорижликларнинг мамлакатда визасиз қолиш тартибини кучайтирди

Олам

image

Қирғизистон хорижликларнинг мамлакатда визасиз қолиш шартларини кучайтирди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Қирғизистон ҳукумати хорижликларнинг "визаран" тизими ёрдамида соддалаштирилган киришини бекор қилди. Бунинг ўрнига "60/120" тамойили бўйича визасиз режим жорий қилди. 

Янги қоидаларга кўра, чет эл фуқаролари Қирғизистонда кетма-кет 60 кундан ортиқ қолиши мумкин эмас. Чегарани кесиб ўтган вақтдан бошлаб 60 кундан сўнг қайта кириши мумкин бўлади.

"Қирғизистонга 90 кунгача визасиз ташриф буюриши мумкин бўлган фуқаролар учун муддатлар 90/180 тамойили бўйича ҳисобланади", дейилади вазирлик баёнотида.

Ташқи ишлар вазирлиги бундан мақсад миграция оқимини янада самарали бошқариш ва мамлакатнинг умумий хавфсизлигини таъминлаш эканлигини маълум қилган.

Маълумот ўрнида, "Визаран" – хорижликларнинг маълум бир давлат чегарасидан ташқарига чиқиб, қайта кирганида мамлакатда қолиш муддатини узайтириш тизими.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон визаран тизими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг