Қозоғистон халқи қурбон бўлди – Тўқаев ядровий қурол синовлари ҳақида
Олам
−
29 Август 21113 2 дақиқа
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Халқаро ядровий синовларга қарши кураш кунида ядро қуролини синаш оқибатида Қозоғистон халқи бошидан кечирган оғир оқибатларни эслатди. Бу ҳақда у бугун, 29 август куни Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
“Бугун Халқаро ядровий синовларга қарши кураш куни. Ушбу унутилмас сана Қозоғистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан белгиланди. Халқимиз ядро қуроли синовларининг энг оғир оқибатлари қурбони бўлди. Бу фожиа такрорланмаслиги керак.
Биз келажак авлодлар манфаати учун тинчликни мустаҳкамлашимиз, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришимиз, ядровий қуролсизланишга эришишимиз, ядро синовларидан воз кечишимиз керак. Тинчлик ва хавфсизлик бутун инсониятни бирлаштирувчи олий қадриятдир”, деб ёзди Тўқаев.
Маълумот учун, 1949 йилдан 1989 йилгача Қозоғистондаги Семипалатинск полигонида СССР томонидан ядровий синовлар ўтказилган. Бу давр мобайнида 450 дан ортиқ ерусти ва ерости портлашлари амалга оширилган. Синовлар оқибатида жиддий радиацион ифлосланиш юзага келган ва яқин ҳудудларда яшовчи юз минглаб аҳолининг саломатлигига салбий таъсир кўрсатган. 1991 йил 29 августда полигон расман ёпилган ва Қозоғистон ядровий қуролдан ихтиёрий равишда воз кечган илк давлатлардан бирига айланган.
Сўнгги йилларда Қозоғистонда Семипалатинск ядро полигонидаги синовлардан зарар кўрган фуқароларга қўшимча ижтимоий ёрдам кўрсатиш масаласи муҳокама қилиниб келинмоқда. 2023 йилда Мажлис депутати Нурлан Авезбаев бу тоифадаги фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси масаласини кўтарган.
2022 йилда эса Конституциявий суд раиси Элвира Азимова ҳам ушбу масалани тартибга солиш зарурлигини таъкидлаган. Бош вазир Олжас Бектенов депутатлар сўровига жавобан 1949-1990 йилларда радиация хавфи юқори бўлган ҳудудларда ишлаган одамлар учун муддатидан олдин нафақага чиқиш ташаббусини кўриб чиққан. Таклифга кўра, эркаклар учун пенсия ёши – 25 йиллик иш стажига эга бўлган тақдирда 55 ёш, аёллар учун эса 20 йиллик стаж билан 50 ёш этиб белгиланади.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь