Қозоғистон “катта оға”ни четлаб, Озарбайжон орқали нефть сотмоқчи

Олам

image

Қозоғистон Озарбайжон билан Қозоғистон нефтини ташиш йўлларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 25 август куни бўлиб ўтган брифингда Қозоғистоннинг “Казмунагаз” миллий компанияси (КМГ) бошқаруви раисининг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари Даурен Карабаев маълум қилди.

“Озарбайжон томони билан Қозоғистон нефтини ташиш эҳтимоли бўйича музокаралар турли даражаларда, жумладан, давлат ва миллий компаниялар даражасида олиб борилмоқда. Тафсилотларни ҳали келишиб олиш керак. Озарбайжон томони билан келишувга эришилгандан кейин батафсилроқ хабар берамиз”, дейди у.

Карабаевнинг эслатишича, Озарбайжонда иккита нефть қувури бор: Баку-Тбилиси-Жейҳан ва Баку-Супса, “булардан Қозоғистон нефтини ташиш учун фойдаланиш мумкин”.

12 август куни “Reuters” агентлиги Қозоғистон ўз нефтининг бир қисмини Россияни четлаб ўтиб, Озарбайжон қувурлари орқали Европага етказиб бериш ва сотиш ниятида эканини хабар қилди. Агентлик манбасига кўра, “КазМунайГаз” Озарбайжоннинг SOCAR давлат нефть компанияси билан нефть етказиб бериш бўйича дастлабки музокаралар олиб бормоқда. Қозоғистон томони Озарбайжоннинг Баку-Тбилиси- Жейҳан нефть қувури орқали йилига 1,5 миллион тонна ёқилғи сотишни режалаштирган. Агентлик суҳбатдошининг қайд этишича, томонлар нефтни ташиш бўйича якуний шартномани август ойи охирида имзолаш ниятида, етказиб бериш эса кузда бошланади. Қозоғистон 2023 йилдан бошлаб Озарбайжонинг Грузиядан ўтадиган яна бир Баку-Супса қувури орқали йилига 3,5 миллион тонна нефть етказиб беришни режалаштиряпти.

Ўша куни Қозоғистон Энергетика вазири Болат Акчулаков унинг департаменти яқин келажакда Озарбайжон қувурлари орқали нефть етказиб бериш бўйича шартнома имзолаш ниятида эмаслигини, бироқ бундай имконият муҳокама қилинаётганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 июль куни Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон Россияни четлаб ўтиб, Каспий денгиздан Европага ўтадиган нефть транзити ташкил этиши ҳақида махсус топшириқ берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть Қозоғистон-Озарбайжон

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг