Қозоғистон “тирикчиликнинг белига тепган” Россияни четлаб, Европага нефть сотиш йўлини топди

Олам

image

Қозоғистоннинг “КазМунайГаз” (КМГ) давлат компанияси Европага нефть етказиб бериш бўйича Озарбайжоннинг SOCAR компанияси билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги маълум қилди.

Музокараларда 1,5 миллион тонна қозоқ нефтини Европага Озарбайжоннинг Баку-Тбилиси-Жайҳон қувури орқали етказиш муҳокама қилинган. Бу қувур йўли Туркиянинг Ўрта ер денгизидаги Жайҳoн портига нефть етказиб беради.

Қайд этилишича, томонлар жорий йилнинг август ойи охирида якуний келишувга эришиши мумкин. Етказиб бериш эса бир ойдан кейин бошланади.

Томонлар келгуси йилда Қозоғистондан яна 3,5 миллион тонна нефтни Озарбайжоннинг яна бир бошқа  қувури орқали Супса дарёсида жойлашган Грузия портига ташишни режалаштирмоқда.

Хусусан, иккала йўналиш ҳам кунига 100 000 баррелдан кўпроқ нефть қуйиш имкониятига эга, бу Россиянинг Каспий қувури консорциуми (КҚК) қувватининг 8 фоизини ташкил этади, дейилади “Reuters” хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Россия суди Қозоғистон нефтини экспорт қилиш бўйича “Каспий қувурлари консорциуми” фаолиятини 5 июлдан 4 августга қадар тўхтатиб қўйишга қарор қилган эди. “Каспий қувурлари консорциуми” фаолиятини тўхтатиб қўйишга эса “Ространснадзор” томонидан ишлаб чиқариш объектларида экологик қоидабузарликлар аниқлангани сабаб бўлган.

Маълумот учун, Қозоғистон кунига 1,7 миллион баррелга яқин нефть қазиб олади. Унинг катта қисми экспорт қилинади. Мамлакат Украинадаги урушдан олдин ҳам Италия, Нидерландия ва Францияга нефт сотган.  Эндиликда Россия орқали Европага "қора олтин" етказиш чеклангани учун расмий Нур-Султон бошқа йўлларни қидиришга тушган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

472

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг