Қозоғистон карантинни босқичма-босқич бекор қилишни бошлади
Олам
−
21 Апрель 2020
10395Қозоғистон расмийлари, агар санитария-эпидемиология хавфсизлик сақланиб қолса, COVID-19 коронавирусининг тарқалиши сабабли киритилган чеклов чораларини босқичма-босқич олиб ташлаш ниятида. Бу ҳақда Республика бош вазири Асқар Мамин хабар берган.
Ҳукумат раҳбари 20 апрелдан бошлаб Нур-Султон ва Олма-Отада карантин режими юмшаганини айтди. Бош вазирнинг сўзларига кўра, ушбу шаҳарларда саноат корхоналари фаолияти, қурилиш соҳасидаги ташкилотлар иши, шунингдек, хизматларнинг айрим турлари қайта тикланди.
“Биз бошқа корхоналар ва тадбиркорлик субъектларига ишлашга имкон берадиган карантин режимини босқичма-босқич юмшатишда давом этамиз”, деди Мамин.
Унинг сўзларига кўра, худди шундай ишлар “Республиканинг бошқа минтақаларида” ҳам олиб борилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирусга 1 852 нафар одам чалинди. 447 бемор шифо топган бўлса, 19 киши вафот этди.
LiveБарчаси