Қозоғистон Франциядан қирувчи самолёт олмайдиган бўлди. Ўзбекистон-чи?

Олам

image

Қозоғистон Россиянинг СУ-30СМ қирувчи самолётларини нарх-сифат нисбатига кўра танлаб, Франциянинг “Rafale” қирувчиларини сотиб олмоқчи эмас. Бу ҳақда Остонадаги брифингда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари бош қўмондони қуролланиш бўйича ўринбосари – Қурол-яроғлар бош бошқармаси бошлиғи Эржан Нилдибоев маълум қилди. 

“Бу масала бўйича музокаралар олиб борилгани йўқ, бизнинг “Rafale”ни сотиб олиш бўйича режаларимиз йўқ эди”, дейди Нилдибоев. 

Унинг билдиришича, “Rafale” жуда қиммат, шунинг учун нарх-сифат нисбатидан келиб чиқиб, Остона ҳозирда Су-30СМ самолётини танлаяпти.  

Нилдибоев Қозоғистон Ҳаво мудофаа кучлари 2023-2024 йилларда 10 та СУ-30СМ самолётини сотиб олиш ниятида эканлигини маълум қилди. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, республика “Тор-М2” ҳаво мудофаа тизимининг иккита батареясини сотиб олади. 

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида “La Tribune” газетаси ўз манбаларига таяниб, Франция Қозоғистон ва Ўзбекистонга ўзининг “Rafale” қирувчи самолётларини таклиф қилаётгани, Франциянинг “Dassault Aviation” компанияси эса бу йўналишда бир неча ойдан бери иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Rafale

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар