Қозоғистон элчиси Назарбоев қаерда эканини айтди 

Олам

image

Қозоғистоннинг собиқ Президенти Нурсултон Назарбоев айни дамда Республика пойтахтида. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Озарбайжондаги элчиси Сержан Абдикаримов маълум қилди.  

“Назарбоев Қозоғистон пойтахтида. У дўст давлатлар раҳбарлари билан бир неча бор телефон орқали мулоқот қилган ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан доимий алоқада. У вазиятни кузатмоқда”, деган Абдикаримов бугун, 12 январь куни Бакуда ўтказилган матбуот анжуманида. 

Эслатиб ўтамиз, Назарбоев матбуот хизмати Қозоғистоннинг собиқ Президенти Нур-Султонда эканлиги ҳақида хабар бериб, барчани давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев атрофида тўпланишга, қийинчиликларни енгиб ўтиш ва мамлакат яхлитлигини таъминлашга чақирганди.

Маълумот учун, 2019 йил март ойида Президент лавозимини Қосим-Жомарт Тўқаевга топшириб, Элбошини рутбасини олган ва Хавфсизлик Кенгашини бошқариб келаётган Нурсултон Назарбоев Қозоғистондаги намойишлар авж олиши фонида Хавфсизлик Кенгаши бошқарувини ҳам қўш қўллаб Президент Тўқаевга топширди. Ўшандан буён унинг қаердалиги шубҳа остида. Гарчи Назарбоевнинг атрофидагилар 8 январдан бошлаб тилга кириб, унинг мамлакатда бўлиб турганини айтаётган бўлса-да, собиқ Президент ҳозиргача ҳеч ерда кўриниш бермади. Ҳатто, тўнғич қизи – депутат Дариға Назарбоева ҳам 11-12 январь кунлари бўлиб ўтган Парламент ялпи мажлисида иштирок этмаган. Унинг коронавирусга чалингани ва касаллик сабаб таътилда экани айтилди. 

Назарбоев кўриниш бермаётган бир вақтда эса унинг ҳатто соғлиғи ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади. Намойишларда эса собиқ Президентнинг Олма-отадаги саройи ёқиб юборилди, ҳайкали қўпориб ташланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Назарбоев

Баҳолаганлар

585

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг