Қозоғистон бир қатор терактларнинг олдини олганини эълон қилди
Олам
−
03 Сентябрь
7812Қозоғистонда турли ҳудудларда олти киши қўлга олиниб, қатор терактларнинг олди олинди. Бу ҳақда республика Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар берди.
“Бузғунчи диний оқим тарафдори бўлган беш нафар Қозоғистон фуқароси ва бир нафар хорижлик қўлга олинди”, дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.
Ҳибсга олинганлар террорчилик актига оммавий чақирувда гумон қилинмоқда. Улар 5 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Шунингдек, ашёвий далиллар, жумладан, учта жонли граната олинган.
Қўлга олинганларнинг икки нафари муқаддам талончилик ва ўғирлик жиноятлари учун судланган.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида террорчилик ҳаракатини амалга оширишни режалаштирган шахс ушланганди. Ўтган йилнинг сентябрь ойида эса Қозоғистон жанубидаги Туркистон шаҳрида жойлашган Аҳмад Яссавий мақбарасини портлатишга уриниш мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан тўхтатиб қолинганди.
LiveБарчаси